English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага ортди
20:20 / 2020-02-08

Бугун “Андижон – Уфа – Андижон” йўналиши бўйича поезд илк бор ҳаракатлана бошлади.


Бугун “Андижон – Уфа – Андижон” йўналиши бўйича поезд илк бор ҳаракатлана бошлади. Бундан буён ушбу поезд қатнови мунтазам равишда амалга оширилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлар ва йўловчилар учун қулай, арзон транспорт хизмати сифатини юксалтириш, транспорт логистикасини такомиллаштириш, темир йўл орқали ички ва ташқи йўналишлар бўйича янги рейсларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

photo_2020-02-08_20-32-40.jpg

Сўнгги уч йил мобайнида водий вилоятларидан мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳамда халқаро йўналишларга йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларга сифатли темирйўл транспорти хизмати кўрсатиб келинмоқда. 2016 йилда жаҳон стандартлари талабларига мос равишда таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилган, “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вокзалидан, ҳозирда ҳар куни 2 марта “Андижон — Тошкент — Андижон” йўналишида, ҳафтада бир марта “Андижон-Бухоро-Андижон”, “Андижон-Хива-Андижон”, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишларида, шунингдек, ҳафтада 2 маротаба“Андижон-Москва-Андижон” халқаро йўналиши бўйича йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилган бўлиб, юртимиз аҳолиси ва меҳмонларининг узоғини яқин қилиш ҳамда қадимий шаҳарларга саёҳатга бориш имконияти яратилган.

photo_2020-02-08_20-32-34.jpg

– Йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, уларга сифатли сервис хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дейди,- “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ Маркетинг ва инновацияларни татбиқ этиш бўйича директори Суннат Ҳамидов. – Мутахассисларимиз томонидан аҳоли ва сайёҳларнинг транспортдан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Аҳолининг талаби ҳамда уларга янада қулайлик яратиш мақсадида айнан “Андижон – Уфа – Андижон” йўналиши бўйича поезд ҳаракатини йўлга қўйдик.

photo_2020-02-08_20-32-43.jpg

Демак, 2020 йил 8 февраль, соат 20:15 дан, 371/372- сонли “Андижон – Уфа – Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланди. Эндиликда водий вилоятларидан МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчиларимиз Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан чипталар харид қилиб, Уфа орқали бемалол бориб келишлари мумкин.

– Ушбу йўналишнинг йўлга қўйилганлигидан беҳад мамнунмиз, – дейди Андижондан Уфага йўлга чиққан илк поезд йўловчиси Фаридахон Холматова. – Халқимизга яратилаётган бу каби қулайликлар учун мана шу каби хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятига чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

photo_2020-02-08_20-33-30.jpg

Биз халқаро “Андижон – Уфа” йўналиши бўйича йўлга чиққан илк йўловчиларга оқ йўл тилаб қоламиз.

Транспорт хизматларининг кўпайиши, нафақат йўловчиларнинг узоғини яқин қилади, балки юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар оқимининг ортишига ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг янада юксалишига замин яратади.

photo_2020-02-08_20-33-23.jpg