Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари Боку шаҳрида ўтказилаётган халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда
15:44 / 2021-12-15

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган "Made in Uzbekistan" Халқаро саноат маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Матбуот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов Боку шаҳридан хабар бермоқда.

–Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад маҳаллий корхоналарнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини намойиш этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатишдан иборатдир, – деди Ж.Шерметов. 

–Кўргазмада иқтисодиётнинг нефть-газ сектори, кимё ва фармацевтика, автомобилсозлик ва машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Таъкидланишича, пандемия билан боғлиқ мураккаб даврда ҳам Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатлари ижобий суръат билан ривожланиб бормоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробардан зиёдга кўпайди. Шу билан бир қаторда савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси бўйича, энг аввало транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик алоқалари йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Бу эса икки давлат ўртасида яқин дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 20 га яқин тадбиркор томонидан тақдим этилган 40 га яқин маҳсулотлар билан иштирок этмоқда. Кейинги йилларда икки давлат ўртасида қурилиш материаллари саноати бўйича ўзаро ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бормоқда. Йилдан-йилга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, январь-сентябрь ойларида Озарбайжон давлатига 2,7 миллион долларлик қурилиш материаллари етказиб берилган. Хусусан, керамик плитка, базальт толаси, ПВХ профиллари, қуруқ қурилиш қоришмалари каби маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.

Маълумот ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон ҳудудида Озарбайжон капитали иштирокидаги 178 та корхона фаолият юритади, шундан 63 таси қўшма ва 115 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхоналардир. 2021 йил январдан сентябргача бўлган давр мобайнида. мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 73 миллион долларни ташкил этади. Шундан экспорт 44,6 миллион доллар, импорт 28,4 миллион долларни ташкил этади.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА