Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Мамлакатимизда илк бор “Сомелье” ўқув курси ўтказилди
20:06 / 2019-11-01

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Россиянинг “Энотрия СПБ” ўқув маркази ҳамкорлигида узумчилик ва виночилик соҳасини илмий ривожлантиришга бағишланган “Сомелье” ўқув курси ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Россиянинг “Энотрия СПБ” ўқув маркази ҳамкорлигида узумчилик ва виночилик соҳасини илмий ривожлантиришга бағишланган “Сомелье” ўқув курси ташкил этилди.

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги зиммасига хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш вазифаси юклатилган. Ушбу вазифа ижроси доирасида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган ўқув курсида тегишли 15 та ташкилот ва корхонадан тингловчилар иштирок этди.

“Энотрия СПБ” ўқув маркази дастурлари ҳозирда Халқаро сомелье уюшмаси томонидан маьқулланган ягона мактаб бўлиб, ўқув курси тажрибали педагог, Петербург сомелье уюшмаси президенти Александр Рассадкин томонидан олиб борилди.

photo5323522894816455483.jpg

Ўқув курси якунида юқори баҳо олган тингловчиларга халқаро миқёсдаги “Энотрия СПБ” ўқув маркази гувоҳномаси топширилди.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йил 23 ноябрда Пунта-дель-Эсте (Уругвай) шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (ХУВТ)нинг Бош ассамблеясида Ўзбекистоннинг ХУВТга аъзолиги расман эълон қилинганэди. Қувонарлиси, 2021 йилда Самарқанд шаҳри ХУВТнинг Бош ассамблеяси ва Бутунжаҳон виночилик конгрессига мезбонлик қилади.

photo5323522894816455484.jpg