Мамлакатимизда 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг неча нафари касалликка қарши эмланди?
15 март ҳолатига кўра, юртимизда 928 397 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.
Улардан 1-босқич эмланганлар 555 010 нафарни, 2-босқич эмланганлар 373 387 нафарни ташкил қилди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 601 доза), Самарқанд (114 706 доза), Андижон (102 200 доза), Қашқадарё (100 476 доза), Наманган (81 897 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
ЎзА