Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда 10 мингга яқин қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатмоқда
18:06 / 2022-08-24

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 49 та мурожаат келиб тушган.

Бевосита уюшмага келиб тушган мурожаатларнинг 8 таси қаноатлантирилган, 4 тасига тушунтириш берилган ҳамда қолган 21 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ижро учун юборилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Таъкидланишича, аксарият мурожаатлар уюшма тизимидаги "Қувасойцемент" АЖ, "Бекободцемент" АЖ, "Қизилқумцемент" АЖ, "Оҳангаронцемент" АЖга йўлланган. Хусусан, фуқаролар томонидан ишга кириш, ишга қайта тиклаш, ижтимоий тўловлар, иш ҳақи, моддий ёрдам, компенсациялар бўйича муаммоларга дуч келаётгани билдирилган.

– Ушбу таҳлиллар асосида тизим ташкилотлари билан биргаликда мурожаатларни тизимли ўрганиш, уларни қонуний ҳал этиш бўйича доимий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда, – дейди Ж.Шерматов. – Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда «колл-марказ»ига қурилиш материаллари соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан 200 та мурожаат ва таклиф келиб тушган. Тадбиркорлар томонидан асосан коммуникация тармоқларига уланиш, кредит масалалари, ер ва бино ажратиш, солиқ тўловлари, экспорт кўмаги ва транспорт логистика бўйича таклифлар йўлланган. Эътиборлиси, ушбу мурожаат ва таклифларнинг 90 фоизи ижобий ҳал этилган.

Брифинг маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатимизда жами 10 мингга яқин қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатади. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибида эса 158 та корхона мавжуд. 2022 йилнинг I-ярим йиллигида соҳа бўйича жами 15 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, соҳада жами 140 мингдан ортиқ ходим фаолият кўрсатмоқда.



М.Қосимова, ЎзА