Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён арафасида
15:49 / 2021-10-22

Мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён арафасида турибди. Бу йилги сайлов аввалги сайлов жараёнларидан ҳуқуқий-меъёрий асослари жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Сайлов ниҳоятда муҳим сиёсий жараён. Унда иштирок этиш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчи. Бу жараённи кўтаринки кайфиятда ўтказиш, унда барча аҳоли қатламининг фаол иштирокини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда сайлов қонунчилиги умумий, тенг, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш принципларига амал қилган ҳолда, халқаро стандартлар ва демократик талабларга мос равишда такомиллаштириб борилди. Сайлов комиссияларини шаффофлик, холислик ва мустақиллик тамойиллари асосида фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий асослар, етарли шарт-шароитлир яратилди.  

 Сўнгги беш йил давомида юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида сайлов тизими ҳам ислоҳ қилинди. Ривожланган демократик давлатлар тажрибаси, замонавий сайлов амалиёти ҳамда умумэътироф этилган халқаро қоидалар асосида сайлов қонунчилиги такомиллаштирилди.  

 Сайловга тайёргарлик жараёни ана шу ўзгаришларга, янгиликларга асосланиб ўтказилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга доир жами 18 та низом ва йўриқномалар қабул қилинди. Ушбу низом ва йўриқномаларнинг 7 таси 2021 йилда янги қабул қилинди. 2021 йилда Сайлов кодексига киритилган ўзгартишларни инобатга олган ҳолда 2019 йилда қабул қилинган 11 та низом ва йўриқномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  

 Жорий сайловлар коронавирус пандемияси даврида ўтказилаётганини ҳисобга олиб, сайлов комиссиялари аъзолари, кузатувчилар, сайловчилар ва карантин қоидаларига риоя қилиш талабларидан келиб чиқиб касаллик тарқалишини олдини олиш бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилди. Барча сайлов участкаларида, яширин овоз бериш хоналарида, сайлов жараёнининг барча иштирокчилари тиббий ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари шартлиги белгиланди. Бу ҳам сайловчиларнинг хавфсизлигини ўйлаган ҳолда қилинган ижобий ишлардан биридир.  

 Шунингдек, барча сиёсий партиялар ва номзодлар учун бирдек шарт-шароитлар яратилган. Номзодлар сайловолди тарғиботи географик кўлами, сифати ва аудиторияси жиҳатидан ҳам аввалгилардан фарқ қилмоқда. Номзодлар, ҳудудларга бориб сайловчилар билан ўзаро мулоқотда уларни ташвишлантираётган муаммоларни ўрганмоқда. Энг муҳими, янги Ўзбекистонда янгича сайловларнинг шукуҳи, таровати яққол кўзга ташланмоқда.    

 Бу йилги Президент сайлови жараёнларида университет профессор-ўқитувчилари жамоаси иштирокини юқори савияда таъминлаш борасида ҳар бир кафедрага тарғибот флаерлари тарқатилди.  

 Ўзбекистоннинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган, юрт равнақини ўз тақдири билан чамбарчас боғлаган, истиқболда юксак ва эзгу мақсадларни кўзлаб яшаётган халқимиз номзодлар дастурлари билан тўлиқ танишиб, танлаган номзодига овоз бериши мақсадга мувофиқдир.  

 

Аъзам МАҲМУДОВ,  

Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети

Педагогика ва психология кафедраси мудири