Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш учун халқаро талабларга мос ишлашимиз керак
11:58 / 2020-01-24

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар кўлами келгусида янада кенгайишини билдирди. Жумладан, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда экспортчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи алоҳида агентлик ташкил этилиши айтиб ўтилди.

Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар, бизнес субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йилда 3000 га яқин стандартлар ишлаб чиқилади ва шу орқали амалдаги стандартлар сони 10 мингтага етказилади. “10 мингта стандарт дегани, бу — халқаро миқёсда амал қилаётган талабларнинг атиги 40 фоизи дегани, демак яна 60 фоиз халқаро меъёрларга ҳали тенглашишимиз керак”, деди Президент.

- Яқин келажакда Ангрен, Термиз, Қўнғирот ЭИЗлари фаолияти жонлантирилади. Айни мақсадларга эришиш учун 2-3 та эмас, савдо фаолиятини мувофиқлаштирувчи ўнлаб қонунларни ўз ичига олган қонунлар пакетини ишлаб чиқишимиз зарур. Бу борадаги асосий масъулият, вазифа сизнинг, яъни депутатларнинг зиммасига тушади, — дея алоҳида таъкидлади Давлатимиз раҳбари.