Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз делегацияси АҚШ Махсус вакиллари билан учрашди
12:25 / 2022-09-22

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатлари Давлат Департаментининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқи бўйича Махсус вакили Рина Амирий билан музокара ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашув давомида Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, ушбу юрт иқтисодиётини тиклаш, бу ердаги мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди. 

АҚШ Махсус вакиллари таъкидлашича, жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамиятининг изчил ёндашувини ишлаб чиқиш учун самарали майдон яратди.

Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Кўп функцияли транспорт-логистика хабидан унумли фойдаланиш муҳимлиги эътироф этилди.
 

ЎзА