Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз бўйлаб “Ёш сайловчи” форумлари давом этмоқда
07:38 / 2021-09-21

Маълумки, мамлакатимиздаги 35 миллион нафардан ортиқ аҳолининг 18 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади.

Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 880 минг 155 нафар ёшлар биринчи марта иштирок этмоқда.  

Сайловда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан жойларда “Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш” мавзуидаги “Ёш сайловчи” форумлари ва ўқув- семинарлари бўлиб ўтмоқда.  

Мазкур форум Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги махсус белгиланган очиқ ҳудудларда карантин талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилди.  

Мазкур лойиҳа ёшлар ташкилотларининг  20 минг нафар вакиллари ва фаоллари, Ёшлар иттифоқининг таълим муассасалари, корхона-ташкилотларидаги етакчилари, “Келажак лидерлари” клуби аъзолари ҳамда иқтидорли ёшлардан иборат ёш тренерлар жамоаси томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилиши билан амалга оширилмоқда.  

Шунингдек, ёш сайловчиларга сайлов жараёни ҳақида зарур маълумотларни мунтазам равишда бериб бориш учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилди. Интернетдаги мазкур платформага ташриф буюрган ёш паспорт маълумотларини киритган ҳолда сайлов куни бориши керак бўлган сайлов участкаси манзилини аниқ билиш имкониятига эга бўлади.  

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёш тренерлар ва биринчи маротаба сайловда иштирок этадиган ёшлар учун махсус қўлланма, футболкалар, баннерлар, флайерлар, панно ва бошқа тарғибот материаллари, тарғибот ишларида фойдаланиш ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган видеодарсликлар, роликлар ва имконияти чекланганлар учун аудиоматериаллар тарқатилмоқда.  

Форум ва ўқувлар доирасида доирасида мунозара, ҳуқуқий викторина, телевикторина, “Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак драйверлари” шиори остида “Энг яхши иншо”, “Энг яхши видеоролик” ва “Энг яхши илмий-оммабоп ва таҳлилий мақола” кўрик-танловлари ўтказилади. Ўқув ва тарғибот жараёнларида фаол иштирок этган волонтёрлар ҳамда сайловда биринчи маротаба қатнашадиган ёшлар рағбатлантирилиб борилмоқда.  

Гулноза Бобоева, ЎзА