Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати томонидан 11 март куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар қуйидагича таҳлил қилинди:
–электр станциялар орқали 235,2 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди;
–ишлаб чиқаришда 49,5 миллион метр куб табиий газ, 19,8 минг тонна кўмир ҳамда 1,9 минг тонна мазут ёқилди;
–Туркманистон Республикасидан 14,4 миллион киловатт соат электр энергияси импорт қилинди;
–истеъмолчиларга 208,2 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилди;
–табиий газ истеъмоли 143,6 миллион метр кубни ташкил этди;
–1 минг 343 та автомобилларга газ тўлдириш-компрессор шохобчаси орқали 13 миллион 378 минг метр куб табиий газ сотилди;
–автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали истеъмолчиларга 810 минг тонна суюлтирилган газ етказилди;
– “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан юртимиздаги барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига 4 минг 50 тонна автобензин йўналтирилди;
–биржа савдоларига автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида сотиш учун 8 минг 470 тонна автобензин, 1 минг 296 тонна дизель ёнилғиси қўйилган бўлиб, ундан 5 минг 574 тонна автобензин ҳамда 1 минг 52 тонна дизель ёнилғиси сотилди.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА