Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 2790 нафарни ташкил этмоқда
Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 274 нафар бўлса, эндиликда 281 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълумотига қараганда, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Тойлоқ туманидан 2 нафар, Пастдарғом, Ургут, Оқдарё, Паяриқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан). Уларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.
Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 274 нафар бўлса, эндиликда 281 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 2790 нафарни ташкил этмоқда.