Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда
20:24 / 2020-05-03

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.


Шу соатларда бир йўла икки вилоятда: Андижонда 8 нафар ва Фарғонада 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 48 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2136 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 807 нафар бемор даволанмоқда.