Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакат ҳаётига дахлдор масалага бағишланди
18:17 / 2022-07-29

Наманган вилоятида тарғиботчи аёллар ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова сўзга чиқиб бу сиёсий жараёнларнинг аҳамияти хусусида батафсил сўз юритди.

Семинарда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлими бошлиғи, профессор Каримахон Норқулова мазкур қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

Қолаверса, тарғиботчи аёллар ҳамда кўча бошилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бу орқали самарали иш ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Шунингдек, Конституцияга берилган таклифларга хотин-қизларимизнинг муносабатини ўрганиш, уларда туғилган саволларга жавоб беришда вилоятда фаол тарғиботчи аёллар билан ҳамкорликда иш ташкил этиш кераклиги айтиб ўтилди.

ЎзА