Мамлакат чемпионатидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 8–14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари қизғин паллага кирди.
Кеча мусобақанинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда барча 5 та учрашувда ғалаба қозонган Шукрона Собирова ҳамда Лазизабону Комилжонова ўз гуруҳларида пешқадамлик қилмоқда.
Ўғил болалар ўртасидаги баҳслар ҳам қизиқарли тус олмоқда. Абдулборий Абдувалиев барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб, 5 очко билан ягона пешқадам бўлиб турибди.
Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари 9 февраль куни аниқланади.
[gallery-27501]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА