Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакат байроғи миллий ғуруримиздир
14:40 / 2025-11-17

“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ”

Шу кунларда Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун шарафига юртимиз бўйлаб “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ” шиори остида эстафета бўлиб ўтмоқда. 

Хусусан, Наманган вилоятидан Тошкент вилоятига ўтган рамзий эстафета Ангрен шаҳрида тантанавор тарзда қабул қилиб олинди. Юртдошларимизнинг давлат рамзларига бўлган эҳтироми ва садоқати яна бир бор ўз ифодасини топди. Жараёнда Тошкент вилояти фаоллари, Маънавият тарғиботчилари, нуронийлар, ҳарбийлар, спортчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. 

– Мазкур эстафетада ҳудудимиз аҳолиси ҳам фаоллик кўрсатди, – дейди Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи Абдуазим Шаханов. – Мамлакат байроғи миллий ғуруримиздир. Байрам арафасида жойларда ўтказилаётган бу каби ташаббуслар юртдошларимизни янада бирлаштириб, қалбида фахр-ифтихор туйғуларини янада жўш уришига хизмат қилади. Тадбирда рамзий байроқни Таекwондо WТ бўйича Жаҳон ва Осиё чемпиони Райҳона Асамбаева қабул қилиб олди. 

Шундан сўнг Паркент туманининг Қизилтоғ ҳудудидаги “Чотқол” маданият марказида ҳам кўтаринки кайфиятда байрамона тадбир ўтказилди. Турли давлат ва жамоат ташкилотлари, ёшлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этган тантанали тадбирда туман санъаткорлари томонидан ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар, ҳарбий синф ўқувчи-ёшларининг чиқишларига кенг ўрин берилди. 

Куннинг иккинчи яримида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Паркент туман ўқув спорт техника клубининг машқ автомобилларидан ташкил топган автокарвон ҳудуднинг марказий кўчалари бўйлаб давлатимиз байроғини ўрнатган ҳолда ҳаракатланди. 

Бугун эса рамзий байроқ эстафетаси Бекобод шаҳар, Бекобод ва Пискент туманлари, Нурафшон шаҳар ҳамда Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Зангиота туманларида давом этмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.