Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маълумотларни қайта ишлаш маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда ривожлантирилади
16:53 / 2023-01-30

Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитасида Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Қудбиевнинг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Марко Мантованелли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказининг техник имкониятлари ҳақида сўз борди. Мазкур лойиҳа Президентимизнинг 2022 йил 25 мартдаги “Жаҳон банки иштирокидаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.  

Мулоқот давомида марказ қувватини ошириш истиқболлари, хусусан, ускуналари мавжуд техник ечимларга тўлиқ мос келадиган янги Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича тақдимотлар намойиш этилди. Янги қувватлар яратилиши нафақат Солиқ қўмитаси, балки иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун ҳам ишлатилиши қайд этилди.  

Марко Мантованелли амалга оширилган ишларни юқори баҳолади ва Жаҳон банки ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун ҳар томонлама қўллаб қувватлашини таъкидлади.  

Учрашув доирасида бошқа қўшма лойиҳалар билан танишиш бўйича келгуси режалар, ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва ўзаро алоқаларнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.  

Маълумот ўрнида айтиш керак, яқин кунларда Жаҳон банки раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифи ҳам кутилмоқда.  

 ЎзА