Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маълумотларни қайта ишлаш маркази иш бошлайди
09:49 / 2023-03-16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорда “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга тушириш ҳамда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини босқичма-босқич жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш белгилаб берилган.

 “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази иш бошлайди. Ушбу марказнинг асосий вазифаси: 

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш;

“Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмасига оид давлат ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш; 

ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган давлат органлари билан ҳамкорликда “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилган ва сақланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари хавфсиз ва барқарор ишлашини, ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, булутли технологиялар асосида давлат органлари ва ташкилотлари учун янги турдаги хизматларни жорий этишдан иборат.

“Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби мазкур қарор билан тасдиқланган Низом доирасида амалга оширилади.

ЎзА