Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малика Жумаева Осиё чемпиони бўлди
15:56 / 2023-07-22

Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтаётган XVII Осиё чемпионатида ҳамюртларимиздан ташқари Австралия, Бангладеш, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда ФИДЕ байроғи остида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ғолиблик учун дона сурмоқда.

Мусобақа жадвалига асосан  чемпионатнинг блиц йўналишида кучлилар сараланди. Якуний натижаларга кўра, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги 9-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Малика Жумаева мусобақада ғолиб деб топилиб, Осиё чемпионига айланди.

 

Ш.Суяров, ЎзА