Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малик фермернинг муваффақияти
16:29 / 2014-07-31

Ер асл деҳқоннинг қўлига тушса, туганмас даромад манбаи экани амалда кўп исботини топган. 

Ер асл деҳқоннинг қўлига тушса, туганмас даромад манбаи экани амалда кўп исботини топган. Буни Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган кенг шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритаётган фермерларимиз фаолияти ҳам тасдиқлайди.

Пискентлик Малик ота Қўзиев умрининг асосий қисмини далада ўтказди. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида нимаики юмуш бўлса, ҳаммасига қўл урди. Оддий ишчи, бригада бошлиғи, ферма мудири...

Болалигидан ўзининг шахсий хўжалигига эга бўлишни орзу қилган етмиш ёшли М.Қўзиевнинг мақсади 2004 йили амалга ошди. 48 гектар ер олиб, “Имсиной опа” фермер хўжалигига асос солди. Қишни совуқ, ёзни иссиқ демай, кунни тунга улаб ишлади. Пахта, ғалла мажбуриятларини ортиғи билан бажариб, мутасаддиларнинг ишончини қозонди. Бугун ушбу фермер хўжалигининг ер майдони 101 гектар.

Фермернинг соҳада орттирган бой тажрибаси бу йил ҳам панд бермади. Олтмиш гектар ердан улкан ғалла хирмони кўтариб, давлатга 200 тоннадан зиёд дон топширди. Қолган буғдойни хўжалик аъзоларига тақсимлаб берди.

– Кўпчилик ғалладан бўшаган ерга дам беради, бу – хато, – дейди фермер. – Чунки ерга полиз экинлари экилишидан аввал бериладиган ишлов майдонни турли табиий ва минерал ўғитлар билан тўйинтиради. Бу эса тупроқ ҳосилдорлигини оширади.

Малик ота хўжалигига қарашли ернинг бир қисмида пахта етиштирмоқда. Ғўзаси баравж ривожланаётир. Айни кунларда ҳар бир ғўза тупида 12-18 тагача кўсак санаш мумкин. Бу – ҳосил 40 центнердан кам бўлмаслигидан далолат.