Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малида йўл транспорти ҳалокати 40 га яқин йўловчининг ўлимига сабаб бўлди
11:05 / 2021-08-04

Малининг Сегу вилоятида автоҳалокат туфайли камида 37 киши ҳаётдан кўз юмган, деб ёзмоқда маҳаллий Essor газетаси транспорт ва инфратузулмалар вазирлиги берган маълумотга таяниб.

Хабарда келтирилишича, машъум ҳодиса сешанба куни вилоятнинг маъмурий маркази Сегу шаҳри яқинида юз берган. Йўл транспорт ҳодисаси 37 кишининг нобуд бўлишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, жароҳат олганлар ҳам бор.  

Маҳаллий Mali24.info портали берган маълумотга кўра, фожеа автобус билан юк машина тўқнашиб кетиши оқибатида юз берган.