Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мали ташқи ишлар вазирлиги Парижни вазминликка чақирди
11:13 / 2021-10-06

Франция президенти Эммануэль Макроннинг Мали ҳақидаги “нодўстона фикри” туфайли француз элчиси Мали ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Африка республикасининг ташқи ишлар маҳкамасидан Twitter орқали маълум қилинишича, Мали ташқи ишлар вазири Абдулай Диоп элчига ҳукуматнинг қоралов хулосаси ва норозилик номасини топширган.

Бамако Макроннинг бундай баёноти икки давлатнинг дўстона муносабатига путур етказади, деб ҳисоблайди.

Вазир Парижни вазминликка ва Сахел минтақасидаги ҳамкорлик билан террорчиликка қарши курашга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрда Эммануэль Макрон француз ҳарбий миссияси шарофати билангина террорчилар Малини эгаллаб олмаганини айтганди.

 

 

 

З.Мирзабоева, ЎзА