Мали ҳукумати мамлакатдаги ўтиш даврида демократик меъёрларга амал қилмаётганликда айбланди
“РИА Новости” хабарида айтилишича, Европа иттифоқи Малида ўтиш даври демократик меъёрларига амал қилинмаётгани туфайли бу мамлакатга нисбатан санкция жорий қилмоқчи.
Франция ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Жан-Ив ле Дриан: “Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари ўтиш давридаги демократик жараёнларни ташкил қила олмаётган Мали ҳукуматига санкция қўллашга қарор қилди”, деб таъкидлади Брюсселда журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Мали ҳарбийлари 24 майда вақтинчалик президент Ба Ндау ва бош вазир Моктар Уанни ҳибсга олган.
Гоита бошчилигидаги ҳарбий кенгаш давлат бошқарувини қўлга олиб, келгуси йилда сайловлар бўлишини айтган, Мали Конституциявий суди Гоитани ўтиш даври президенти деб эълон қилганди.
З.Мирзабоева, ЎзА