Мали: ҳукумат бошқарувида ҳарбийлар таъсири кучайди
Мали ҳарбийлари мамлакатнинг вақтинчалик президенти бўлиб турган Ба Ндау ва ҳукумат раҳбари Моктар Уанни ҳибсга олиб, уларни Бамако ёнидаги ҳарбий базада сақлаб турибди.
“Ассошиейтед Пресс” хабарига кўра, мазкур ҳаракат эълон қилинган янги ҳукуматга куч тизими раҳбарлари киритилмагани билан изоҳланиши мумкин.
Ўтиш даври ҳукумати истеъфосидан сўнг янги ҳукумат тузилганди.
Америка элчихонасидан маълум қилинишича, мамлакатда ҳарбийлар таъсири ошган, кўчаларда тартибсизликлар бошланган. Эслатиб ўтамиз, Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта ўтган йилнинг августида ҳарбийлар босими остида истеъфо берганидан сўнг вақтинчалик ҳукумат шакллантирилганди.