English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мальдив Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш истагини билдирди
09:50 / 2022-10-12

Мамлакатимизда турли ҳуқуқбузарликларга, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар жамиятда турли кўринишдаги кўнгилсизликларни бартараф этиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мальдив Республикаси Ички ишлар вазири Шайх Имрон Абдулла бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Делегацияни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қабул қилди. 

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ташриф доирасида икки давлат Ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш асосий мақсад этиб белгиланган. 

Учрашувда Мальдив томони мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш истагини билдирди. 

Делегация вакиллари бугунги кунда мамлакатимизда жиноят содир этган шахслар билан ишлаш тизими, хусусан, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларга психологик кўмаклашиш ва иш билан таъминлаш масаласида амалга оширилаётган идоралараро ҳамкорлик жараёнини алоҳида эътироф этди. 

М.Комилова, 
ЎзА