Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзиялик кузатувчилар билан учрашув
21:08 / 2024-10-25

Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Рамлан Бин Хорун бошчилигидаги делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловикузатувчиларидан иборат жамоа билан ташкил этилган учрашувни МСК раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борди.

[gallery-19996]

Мулоқот жараёнида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, дўстона муносабат самараси ўлароқ, ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилгани таъкидланди. Алоқаларни изчил ривожлантириб бориш зарурлиги маъқулланди.

Меҳмонлар мамлакатимиз сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан танишаркан, айни йўналишдаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади. Бўлажак сайлов ҳам халқаро демократик тамойилларга тўлақонли жавоб беришига ишонч билдирди.

Таъкидлаш жоиз, кузатувчилар миссияси ва хорижий делегациялар вакиллари турли ҳудудлардаги сайлов участкаларида бўлиб, йирик сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ва сайловни ўтказиш жараёнини бевосита кузатиб боради. Кузатув якунлари бўйича, одатдагидек, тегишли хулоса ва тавсиялар берилади.

Мусулмон Зиё, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА