Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзиялик инвестор Нуротада
14:02 / 2023-06-21

Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев Малайзиянинг “Rafahia Holding Berhad” компанияси раиси Ҳисяммасри бин Бадрол бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

“Rafahia Holding Berhad” компанияси транспорт, нефт-газ, қимматбаҳо металлар, туризм ва савдо йўналишларидаги бир неча компаниялар бирлашмасидан ташкил топган.  

Даставвал делегация вакиллари туманнинг инвестиция салоҳияти билан таништирилди.  

Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Томонлар ўзларининг бизнес тақдимотларини ўтказди.  

Учрашув сўнгида “Rafahia Holding Berhad” компанияси ва Нурота тумани ҳокимлиги ўртасида тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама англашув меморандуми имзоланди.  

 

Абдували Бўриев, ЎзА