Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзиядаги сув тошқинларида 120 мингдан ортиқ аҳоли жабрланди, 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
17:06 / 2022-01-03

Малайзиянинг еттита штати сув тошқинларидан зарар кўрди.

"Reuters" хабарида зарар кўрган штатлар санаб ўтилган.

9 мингдан ортиқ киши тезкор ёрдам пунктига олиб келинган. Сув тошқинларидан 125 минг 490 киши жабрлангани айтилмоқда, 117 киши эвакуациядан кейин уйига қайтарилган.

Қутқарув хизмати маълумотига қараганда, жами 50 киши табиий офат қурбони бўлган, 2 киши бедарак йўқолган.

Ҳодиса жойида қутқарув хизмати ходимлари ишламоқда.

Малайзияда давомли ёмғирлар мавсуми октябрдан мартгача давом этади.