Малайзия ёшлар ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган Адам Адли миллий спорт органларидаги коррупция мамлакат спортчиларининг халқаро майдондаги салоҳиятларини тўлиқ намойиш этишига тўсқинлик қилмоқда, дея таъкидлади ўтказилган илк матбуот анжуманида.
Бу ҳақда хабар тарқатган insidethegames сайтининг хабарига кўра, унинг ушбу лавозимга тайинланиши ортидан бошланган бу каби шов-шувли чиқишлардан кейин Малайзия Олимпия кенгаши президенти Тан Шри Муҳаммад Норза Закария “Адам Адли мавжуд тузилмани ёмон тушунишни акс эттирувчи умумий баёнот беришдан олдин манфаатдор томонларни жалб қилиши керак эди. Унинг чиқиши Малайзиядаги 57 та спорт уюшмаларининг шаъни ва уларнинг бош органи Малайзия Олимпия кенгашига далил-исботи йўқ важлардир", деб билдирди.
Ўз навбатида, Малайзия ёшлар ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига янги тайинланган Адам Адли "ишончим комилки, спортни ёритадиган оммавий ахборот воситалари мамлакатда мавжуд бу масалани жуда яхши билишади. Аммо масаланинг ечими фақат билишлардан иборат эмас", дея қўшимча қилган.
Т.Рўзиев, ЎзА.