Малайзияда ногиронлар учун жамоат транспортларида юриш бепул бўлади
Малайзия ҳукумати имконияти чекланган фуқаролар учун жамоат транспортларида юришни бепул қилмоқчи. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги Малайзия аёллар иши ва жамоатни ривожлантириш вазири Нэнси Шукрининг баёнотига таяниб ёзмоқда.
Унинг таъкидлашича, мазкур ташаббусни мамлакат транспорт вазири Энтони Локе Сиеу Фук қўллаб-қувватлаган. Ҳозирда ушбу ташаббусни ҳаётга жорий қилишнинг аниқ чоралари муҳокама қилинмоқда".
Хабарда айтилишича, ушбу чора 20 мингдан зиёд фуқарога тегишли бўлади.