Тошкент Дaвлaт шaрқшунослик университети ва Малайзиянинг Султон Идрис Педагогика университети ўртaсидa ўзаро ҳамкорлик бўйича aнглашув меморaндумининг онлайн имзолaш мaросими бўлиб ўтди.
Ўзаро aнглашув меморaндуми Тошкент Дaвлaт шaрқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева ва Султон Идрис Педагогика университети ректори Дато Амин бин Мад Таф томонидан имзоланди.
Тадбирда қайд этилганидек, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши орқали иккала университет ўртасида ҳамкорликнинг ўрнатилиши Малайзия таълим тизими билан яқиндан танишиш ҳамда республикамизда малайшунослик соҳасининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Эндиликда англашув меморандуми орқали икки олий таълим муассасаси ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан алмашиш, қўшма таълим дастурлари ҳамда докторантура ихтисосликлари асосида кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва биргаликда илмий конференциялар, илмий-назарий семинарлар ўтказишда ҳамкорлик қилинади.
Тадбирда ТДШУ ректори раҳбарлигидаги делегация аъзолари жорий йил ноябрь ойида Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган Султон Идрис Педагогика университетининг 100 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этишга таклиф этилди.
Имзолаш маросими якунида Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳенди Ассан сўзга чиқиб, 2017 йилда бошланган Тошкент Дaвлaт шaрқшунослик университетига малай тили ўқитувчиларини жалб этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, ушбу англашув меморандум истиқболда Тошкент Дaвлaт шaрқшунослик университетида «Малайзия фан-таълим марказини» ҳамда Султон Идрис Педагогика университетида «Ўзбек тили ва маданияти маркази» очиш учун қулай имконият яратишини алоҳида қайд этди.
Гулноза Бобоева, ЎзА