Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия телеканаллари Ўзбекистон ҳақидаги 10 қисмли ҳужжатли фильмни намойиш этмоқда
11:24 / 2025-03-28

Рамазон ойи муносабати билан “Syahadah” махсус дастури доирасида Малайзия телеканаллари Ўзбекистонга бағишланган 10 қисмли ҳужжатли фильмни намойиш эта бошлади.

Лойиҳа бой тарихий-маданий меросимиз, мамлакатимизнинг ислом цивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек декоратив-амалий санъат ва ҳунармандликка дахлдор ноёб анъаналарни очиб беради. Айни жараёнда хорижий сайёҳлар оқимини оширишга ёрдам берадиган замонавий сайёҳлик ва транспорт инфратузилмасига алоҳида эътибор қаратилган.

Картина 2024 йил “Radio Televisyen Malaysia” (RTM) давлат телерадиокомпанияси ижодий гуруҳи томонидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида суратга олинган.

Малайзиядаги элчихонамиз ташаббуси билан Туризм қўмитаси кўмагида амалга оширилган мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси маркази сифатидаги имижини мустаҳкамлаш, мамлакатда сайёҳлик оқимини кучайтиришга хизмат қилади.

Азиза Алимова, ЎзА