Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби билан учрашув
17:46 / 2021-11-23

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Муҳаммад Шоҳрул Икром Ёқуб билан видеоконференция шаклида музокара ўтказди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида кўп қиррали Ўзбекистон — Малайзия муносабатининг жорий ҳолати ва алоқани янада ривожлантириш истиқболи муҳокама этилди.

Томонлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини, жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги босқичини ўтказиш масаласини кўриб чиқдилар.

Халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти сингари кўп томонлама платформалар доирасидаги шерикликни янада фаоллаштириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон — Малайзия кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.