Малайзия бош вазирига қачон лавозимдан кетишини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи берилди
2018 йилда Махатхир Муҳаммад мухолифат коалициясидан бош вазирликка тайинланган эди
Малайзия ҳукуматини бошқараётган коалициянинг Олий кенгаши бўлмиш “Умид альянси“ (Pakatan Harapan) 94 ёшли бош вазир Махатхир Муҳаммадга ўз лавозимини қачон тарк этиш масаласини ўзи ҳал этиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарди, деб хабар қилади Star газетаси.
2018 йилда Махатхир Муҳаммад мухолифат коалициясидан бош вазирликка тайинланган эди. Бундан аввал у 22 йил (1981 йилдан 2003 йилгача) ҳукуматни бошқарган. Махатхир Муҳаммад ва коалиция тахминан икки йилдан кейин Адолат халқ партияси йўлбошчиси Анвар Ибрагим бош вазирлик лавозимини эгаллашга келишиб олганди. Аммо кейинроқ, Махатхир Муҳаммад агар жамоатчилик вакиллари қарши бўлмаса, бош вазирликда яна икки йилдан кўпроқ қолишга ҳам тайёр эканини айтган.
Бундан ташқари, ўтган йили ҳам Махатхир Муҳаммад 2030 йилгача ҳукумат тепасида қолиши мумкинлигини маълум қилганди.