Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Малайзия бошқа мамлакатлар учун чиқинди юборадиган жой эмас“
16:30 / 2020-01-21

Малайзия ҳукумати хорижий давлатлардан келган 150 юк контейнери ҳажмдаги пластик чиқиндини келган жойига қайтариб юборди.


Малайзия ҳукумати хорижий давлатлардан келган 150 юк контейнери ҳажмдаги пластик чиқиндини келган жойига қайтариб юборди.

Мамлакат атроф-муҳит муҳофазаси вазири Йео Би Инь Малайзия бошқа мамлакатлар учун чиқинди юборадиган жой эмас, балки орзу қилишга арзигулик ҳудуд эканини таъкидлади, дейилади “Российская газета“ нашрида.

Жами 3737 тонна чиқинди Европа, Жанубий Америка ва Осиёдаги қатор давлатларга қайтариб юборилган. Малайзия бунинг учун ҳеч қандай маблағ сарфламай, харажатни юк ташувчи компаниялар зиммасига юклаган.

Йео Би Инь яқинда яна 110 контейнердаги чиқинди эгалари томон жўнатилиши, улардан 60 таси АҚШга қайтарилишини қайд этган.