English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи мустаҳкамланади
11:01 / 2022-07-16

Асосий қонунимизнинг 40-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан ҳар ким соғлиғининг муҳофаза қилиниши ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олиш ҳуқуқи Конституцион даражада мустаҳкамланаяпти.

Бу эса ижтимоий давлатнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги муҳим ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади. 

Мазкур моддага киритилаётган яна бир ўзгартириш давлат, хусусий ва бошқа воситалар орқали соғлиқни сақлаш тизими фуқароларнинг соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беришини англатувчи муҳим тамойил сифатида киритиляпти. 

ЎзЛиДеП Чиноз туман кенгаши томонидан туман Марказий шифохонасида Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқотда ана шу каби нормаларга эътибор қаратилди. 

Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Файзулла Тожиқулов бундай қўшимчалар киритишга халқаро нормалар, хорижий давлатлар Конституциялари, шунингдек, фуқаролардан келиб тушган таклиф ва тавсиялар асос бўлгани ҳақида тўхталди. 

Киритилаётган ўзгартиришлар натижасида давлат тиббий суғуртаси тизимига хусусий тиббиёт ташкилотларини ҳам жалб этиш, тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифати янги босқичга чиқиши алоҳида эътироф этилди. 

Шунингдек, тадбирда ҳар бир тиббиёт муассасаси даражасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилиши борасида маълумот берилди. 

М.Комилова, ЎзА