Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малакали кадрлар тараққиёт гаровидир
08:40 / 2025-04-24

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат хизматида адолат ва шаффофлик тамойилларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган филиали ташаббуси билан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик кадрларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Филиал раҳбари Шуҳрат Тўхтабоев ва бошқарма бошлиғи Аъзамжон Исоқов имзолаган меморандумда ўқитувчиларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш, ижтимоий-психологик тадқиқотлар орқали мактаб муҳитини чуқур ўрганиш, иқтидорли педагогларни қўллаб-қувватлаш, замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш назарда тутилган. 

Келишувга мувофиқ, вилоят шаҳар ва туманларидан танлаб олинган 14 та таълим мактабида ўқитувчиларни ишга олишнинг очиқ ва адолатли тизимини йўлга қўйиш орқали соҳада коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, соҳага муносиб, малакали педагогларни жалб этиш режалаштирилган. 

Бундан ташқари, ўқувчилар билан давлат хизматининг моҳияти, вазифалари ва имкониятлари юзасидан учрашувлар, семинарлар, очиқ эшиклар кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу орқали мактаб давридан бошлаб ёшларда Ватанга садоқат, масъулият ва хизмат қилиш туйғулари шакллантирилади. Чунки бугунги глобал шароитида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳар қандай тараққиёт пойдеворидир. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА