Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака ошириш, илмий даражалар беришда Беларус тажрибаси қўлланилади
19:18 / 2019-08-27

Ташриф давомида Беларус Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази, Ҳуқуқий ахборот миллий марказида ҳам учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорлик келишуви имзолаш режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация Минск шаҳрида Беларус Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академияси ректори, профессор Геннадий Пальчик ва проректор Наталья Бондаренко билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Бошқарув академияси таркибий бўлинмаси ҳисобланган Давлат бошқаруви назарияси ва амалиёти илмий-тадқиқот маркази билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Бунда ходимлар малакасини ошириш, илмий даражалар бериш, тадқиқот ўтказиш методикаси йўналишида тажриба алмашиш, Бошқарув академияси нашрларида Ўзбекистон томонининг таҳлилий мақолаларини эълон қилиш кабилар ўрин олган.

124.JPG

Учрашувда ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолияти ҳақида маълумот берилди. Беларус томони Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида қизиқиш билдирди ва ушбу жараёнга фуқаролик ҳуқуқи соҳасида эксперт даражасидаги ходимлари кўмагини аямаслигини маълум қилди.

Ташриф давомида Беларус Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази, Ҳуқуқий ахборот миллий марказида ҳам учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорлик келишуви имзолаш режалаштирилган.

Делегация ташрифи 30-августгача давом этади.