Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабнинг очилиши маҳаллада ҳақиқий байрамга айланди
15:43 / 2024-09-09

Бугун Бухоро вилояти Шофиркон тумани “Шароф Рашидов” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 51-умумтаълим мактаби ўқувчиларни янгиланган ва замонавийлашган қиёфада қарши олди.

– Бугунги кунда таълим сифатини ошириш, ўқувчилар учун қулай ва замонавий шароитлар яратиш долзарб вазифага айланган, –дейди мактаб директори Ғайрат Усмонов. – Мактабимиз янгиланиши орқали бу ҳудудда яшовчи ўқувчи ёшлар учун катта имкониятлар яратилди. Энди синфхоналарда замонавий ўқув ускуналари, спорт заллари, ва кенг лабораториялар мавжуд. Бу ўқувчилар билим олишда янгича усулларни ўзлаштириши, амалий тажриба орттириши учун қулайликларни яратмоқда.

[gallery-19166]

240 ўринли ушбу таълим маскани Инвестиция дастури доирасида қайта таъмирланиб, янги технологиялар билан жиҳозланди. Мактабнинг реконструкция ишлари учун 2,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Бунёдкорлик ишлари “Шофиркон Жўйнав қурилиш” МЧЖ томонидан сифатли бажарилди.

Умумтаълим мактабининг очилиш маросими маҳаллада ҳақиқий байрамга айланди. Туман ҳокими Алишер Файзиллоев ва сектор раҳбарлари иштирокидаги тадбирда давлат раҳбари томонидан таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида  сўз юритди.  

Маҳалла аҳли ва ота-оналар мактабнинг янги кўринишида ўз фарзандлари келажагини янада ёрқин тасаввур қилишаётганини айтиб, миннатдорлик билдирди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.