Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларга “Қизил китоб” топширилди
18:23 / 2023-09-04

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан ёш авлоднинг экологик онги ва маданиятини янада ошириш, болаларда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантириш мақсадида болалар учун мўлжалланган “Қизил китоб” нашрдан чиқарилди.

Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан вилоятдаги 365 та мактабга 1400 дона “Қизил китоб” топширилди.  

Маълумот учун: Табиатшунос олим П.Скотт қизил ранг огоҳлик белгиси эканлигини айтиб, бу китобни “Қизил китоб” деб номлашни таклиф қилган. Ноёб ўсимликлар ва ҳайвонларнинг омон қолишига ёрдам бериш учун махсус қўриқхоналар ва боғлар яратила бошланди. У ерда ўсимликларни йиғиш, ҳайвонларни овлаш қатъиян ман этилган.  

Ўзбекистон Қизил китобининг биринчи нашри 1984 йилда, сўнги нашри эса 2019 йилда нашр этилган бўлиб, унга 314 та ўсимлик ҳамда 206 та ҳайвон турлари киритилган. 

 

А.Бўриев, ЎзА