Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларга кино дарғаларининг номи берилди
12:56 / 2021-10-04

Ўзбек миллий кино санъатини ривожлантириш, санъатга умри бахшида бўлган ижодкорларни шарафлаш ва номини абадийлаштириш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали ва унга тайёргарлик юзасидан олиб борилган ишлар фикримизга тасдиқ бўла олади.  

 Шундай тадбирлардан яна бири пойтахтимиздаги 4 та умумтаълим мактабига миллий кино санъати намояндалари номининг берилиши бўлди.  

 Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига кўра Юнусобод туманидаги 96-сонли умумтаълим мактабига Наби Ғаниев, Чилонзор туманидаги 138-сонли умумтаълим мактабига Йўлдош Аъзамов, Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактабига Комил Ёрматов, Мирзо Улуғбек туманидаги 222-сонли умумтаълим мактабига Шукур Бурҳонов номи берилди.  

 

Н.Усмонова, ЎзА