Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда янги фан жорий этиш таклиф қилинди
15:09 / 2020-04-13

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “Умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш ҳақида”ги петиция жойлаштирилди.


“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “Умумий ўрта таълим мактабларида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш ҳақида”ги петиция жойлаштирилди.

“Тил – миллат кўзгуси. Aлбатта, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган асосий воситаларидан бири бу, шубҳасиз, адабий тилидир. Aдабий тилга ҳурмат эса уни тўғри ёзишдан бошланади.

Биз эса ҳозиргача айрим сўзларни хато ёзамиз ва бу ҳол жамиятнинг барча қатламларида шаклланган. Нима учун шундай бўлган? Чунки, шу пайтгача мактабларда тўғри ёзишни ўргатадиган махсус фан бўлмаган. Она тили фани-чи, дейишингиз мумкин.

Биргина она тили фани билан тўғри ёзиш малакасини эгаллай олмаяпмиз. Мазкур фанни таълимнинг асосий босқичи бўлган умумий ўрта таълим тизимида жорий этсак, саводсизликнинг олдини олган бўламиз, деб ҳисоблайман”, дейилади мурожаатда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим тизимида “Орфография ва пунктуация” фанини жорий этиш таклиф қилинди.