Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда яна қоғоз кундаликлар ва эски тартибдаги журналларга қайтиладими?
15:36 / 2026-02-04

Ижтимоий тармоқларда мактабларда анъанавий (қоғоз) кундаликлар, синф журналлари жорий этилаётганига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг давомати ва фанларни ўзлаштириш баҳолари “e-maktab.uz” электрон журнал тизими орқали амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад, ўқитувчилардаги иш юкламасини камайтириш, ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий ахборот-комуникация технологияларини жорий этишдан иборат. Ушбу жараён халқаро тажрибада ҳам ўзини оқлаган.

Ота-оналар учун ҳозирда “e-maktab.uz” платформасининг бир календарь йиллик обуна нархи 5000 сўмни ташкил этади ҳамда бу миқдор йилдан йилга камайиб бормоқда (2020 йилда 9200 сўм бўлган).

Мазкур тизим жорий этилиши натижасида ота-оналарнинг ўз фарзандларининг дарсларни ўзлаштириш даражасини масофавий кузатиш имконияти яратилиб, ўқувчиларни баҳолашда шаффофлик таъминланиб келинмоқда. Шунингдек, педагоглар фаолиятига доир турли қоғозбозликларнинг камайишига эришилди.

Қайд этилишича, мактабларга анъанавий кундалик ва синф журналларига қайтиш бўйича кўрсатма берилмаган, юртимизда амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА