Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда тегишли тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тил фани ўқитувчилари меҳнат фаолиятини давом эттирадими?
16:38 / 2026-01-14

Ҳозирги глобаллашув шароитида хорижий тил билиш нафақат шахсий ривожланиш, балки касбий муваффақият учун ҳам муҳим омилга айланмоқда.

Мамлакатимиздаги мавжуд қонунчиликда умумий ўрта таълим муассасалари хорижий тил ўқитувчиларининг камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талаби кўрсатиб ўтилган. Дастлаб 2024-2025-ўқув йилига қадар этиб белгиланган ушбу талаб муддати педагоглар ва кенг жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари асосида ҳозирга қадар бир неча бор узайтириб келинди.

Айни кунларда умумтаълим мактабларининг тегишли тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тил фани ўқитувчиларининг кейинги меҳнат фаолиятига доир масала барчанинг диққат-марказида турибди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогларнинг тегишли сертификат имтиҳонларига тайёргарлик кўришларида кўмаклашиш учун жойларда малакали мутахассислар иштирокида бепул (онлайн ва офлайн) ўқув машғулотлари ташкил этилган. Бунинг натижасида 2025 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида 5 000 нафардан ортиқ педагог тегишли тил сертификатларини қўлга киритиб, ўқувчиларга сифатли таълим бериш билан бирга, қўшимча моддий манфаатдорликка эришиб келмоқда.

Вазирлик томонидан ушбу ўқув машғулотлари бундан кейин ҳам давомий ташкил этиб борилади ҳамда Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027-ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА