Пойтахтимиздаги мактабларда ташкил этилган оромгоҳлар фаолияти шу кунларда фаоллашган.
Хўш, болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш, уларнинг оромгоҳларда дам олиши учун масъул ташкилотлар томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Қайд этиш лозимки, айни вақтда Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг ёзги таътил давомида мактаб ўқувчиларининг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва уларни соғломлаштириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 1 июнь кунидан болаларни соғломлаштириш мавсуми бошланиб, оромгоҳлар ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Юнусобод туманидаги 220- ҳамда Олмазор туманидаги 191-мактабларда ўз фаолиятини олиб бораётган оромгоҳларга ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур доирасида мактабларда ташкил этилган болалар майдончаларида яратилган шароитлар билан танишилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, кундузги оромгоҳларда болалар турли тўгаракларларга қатнашиш билан биргаликда, мусиқа, спорт ва билим беллашувларида иштирок этишади. Шунингдек тушлик билан таъминланади. Айниқса чет тили тўгараклари машғулотларини малакали мутахассис ва ўқитувчилар томонидан олиб борилиши таъминланган.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА