Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувлар кўпайтирилади
11:54 / 2024-02-05

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш бўйича тизим қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан бирга ишлаб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чораларни кўриш муҳимлиги қайд этилди.  

Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.

Мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрўга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш лозимлиги айтилди.

Болалар тарбиясини яхшилашга, ота-оналар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган миллий контентни маҳалла ва таълим муассасаларига етказиб туриш топширилди.

ЎзА