Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда таълим сифати янада юксалади
17:25 / 2026-02-17

Таълим соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва болаларнинг сифатли таълим олишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

“Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга оширишга оид давлат Дастури бўйича тасдиқланган амалий тадбирлар режасига кўра, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш, умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш,  умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, педагог кадрлар мақомини ошириш ва уларнинг билими ҳамда малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш устувор мақсад сифатида белгиланди.

Қайд этилишича, жорий йилда мактабгача таълим билан қамров аҳолининг демографик ўсиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалдаги 78 фоиз даражасида сақлаб қолинади.

Умумий ўрта инклюзив иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш механизмлари такомиллаштирилади. Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари улуши оширилади, умумий ўрта таълим муассасаларига жалб этилган хорижий мутахассислар сони 2 минг нафарга етказилади.

Ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари замонавий дарслик мажмуалари билан таъминланади. Умумтаълим мактаблари замонавий рақамли технологиялар билан таъминланади. Умумтаълим мактабларига жалб этилган хорижлик мутахассислар учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Таълим ташкилотларидаги тарбиячи ва ўқитувчилар хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади. Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари қамрови кенгайтирилади, нодавлат мактаблар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.

Янги ҳужжат ва тасдиқланган вазифалар орқали Ўзбекистонда таълим соҳасида замонавий ёндашувлар жорий қилиниши, педагоглар малакаси ва мактабларда таълим сифати янада юксалиши кутилмоқда.

Муҳайё Тошқораева,  ЎзА