Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда ўтилаётган «Чақириққача ҳарбий таълим»нинг аҳволи қандай?
19:01 / 2021-04-26

Республика таълим марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик таълими соҳасида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларини муҳокама қилиш мақсадида пресс-конференция ташкил этилди.

Тадбирда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик таълимини малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳолати кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Бухоро давлат университети, Фарғона давлат университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, бошқа бир қатор олий таълим муассасаларида ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаб келинмоқда. Охирги уч йил давомида ушбу олийгоҳларда «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналишларини тамомлаб, офицер унвонига эга бўлган 767 нафар мутахассислар тайёрланган бўлсада уларнинг ҳаммаси ҳам айни шу йўналишда фаолият олиб бораётгани йўқ.

Бироқ шунга қарамасдан, ўрганишлар натижасида бу фандан дарс бераётган ўқитувчиларнинг:

- 17 фоизи номутахассислар;

- 5,8 фоизи шартнома асосида жалб этилаётган мутахассислар;

Муҳокамаларда:

- ўқув хоналарини жиҳозлаш;

- дарслик, ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш масалалари;

Бундан ташқари, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан машғулотларнинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан 2192 нафар ёшлар орасида ўтказилган социологик тадқиқотлар натижаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мажлис якунида юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ таклифлар билдирилди. Ушбу масала келгусида ҳам доимий парламент назоратида бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА