Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда экологик тўгараклар ташкил этиш лозим
14:18 / 2025-11-04

Халқ вакилларининг жойлардаги ўрганишлари доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова ҳамда халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутати Ҳ.Тиллаев 329-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.

Маълум қилинганидек, ушбу мактабда муҳандислик синфлари самарали йўлга қўйилган. Бу ўқувчиларнинг техник фанларга қизиқишини ошириб, касбий кўникмаларини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўрганиш давомида Ольга Литвинова педагоглар, мактаб маъмурияти ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда таълим тизимини яхшилаш ва замонавий мактаблар қуриш ишлари изчил давом этаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, йўналишли таълимни ривожлантириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни касбга йўналтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, Ольга Литвинова бошчилигидаги ишчи гуруҳ 154-мактабда ҳам бўлди. Мактаб жамоаси билан учрашув давомида экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш, ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Депутат ўқувчиларга “яшил бюджетлаштириш” тушунчаси ҳақида гапириб, давлат маблағларини экологик барқарорликни инобатга олган ҳолда тақсимлаш муҳимлигини таъкидлади.

Педагогик жамоага экологик таълимни такомиллаштириш бўйича бир қатор тавсиялар берилди. Жумладан, 2025 йилда экологик тарбия йўналишида маҳаллий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, мактабларда экологик тўгараклар ҳамда “яшил ҳудудлар” ташкил этиш, ўқитувчиларнинг экологик мавзулар бўйича малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, таълим муассасаларида сув ва энергия тежовчи, хавфсиз материаллардан фойдаланишга асосланган “яшил стандартлар” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА