Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаблар компьютер жиҳозлари билан тўлиқ таъминланади
14:22 / 2023-06-22

Тегишли қонунчиликка мувофиқ, янги ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида информатика фани, хусусан, 1-синфдан “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитилиши белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда мактабларни компьютер жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича хатлов ишлари бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар давомида компьютер синфхоналарининг моддий-техник базаси кўздан кечирилади. Якуний хулосалар асосида тегишли мактаблар замонавий компьютер жиҳозлари билан тўлиқ таъминланади.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида жойлашган мавжуд 335 та мактабда мазкур йўналишга доир кенг хатлов олиб борилмоқда.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА