Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида сайёр қабул
13:30 / 2024-06-17

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Навбаҳор тумани, “Уч тут” МФЙда фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқаролар нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш, умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш, ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш каби масалалар юзасидан амалий ёрдам сўради.  

– Ўзим туманнинг Қизилработ маҳалласида истиқомат қиламан, – дейди Н.Ризақулова. – Ҳозирда Навоий инновациялар университети талабасиман. Маҳалла ҳудудидаги таълим муассасаларидан бирига мутахассислигим бўйича ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам сўрадим. Ҳудудимиздаги 28-мактаб директорига қонунда белгиланган тартибда ҳужжатларимни ўрганган ҳолда келгуси ўқув йилидан бошлаб ишга олиш бўйича топшириқ берилди. Натижасини кутаман.  

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан билдирилган 12 та мурожаатнинг 4 таси бўйича ҳуқуқий маълумот ва тушунчалар берилди. Қолган масалаларнинг вақт ва ўрганиш талаб этилиши боис масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири